“Олимпия гўзали” олтин медални қўлга киритиб рекорд ўрнатди

Спорт

image

Ижтимоий тармоқларда “Олимпия гўзали” сифатида танилган машҳур нидерландиялик конькида учувчи Ютта Лердам 2026 йилги қишки Олимпия ўйинларида олтин медални қўлга киритди ва Олимпия рекордини янгилади.

Ютта қишки Олимпияданинг 1000 метр масофага югуриш баҳсларида ғолиб чиқди. Олти карра жаҳон чемпиони шу тариқа фаолиятидаги илк Олимпия олтин медалини қўлга киритишга муваффақ бўлди.

Мусобақанинг финал баҳсида нидерландиялик спортчилар ўртасида дуэль кузатилди. Мусобақанинг асосий фаворитлари ҳисобланган Фемке Кок финалда ҳамюрти Ютта Лердам билан баҳслашди. Дастлаб музга чиққан Фемке Кок Олимпия рекордини янгилади. Бироқ орадан атиги беш дақиқа ўтиб, стартга чиққан Лердам ҳамюртининг натижасини ортда қолдириб, янги рекорд ўрнатди – 1:12.31. 

Шу тариқа, Ютта Лердам 1000 метр масофада баҳсларда Олимпия чемпиони ҳамда янги рекорд соҳибасига айланди.


Мақола муаллифи

Теглар

олтин медал “Олимпия гўзали”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг