Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2022 саралашидаги рақиблари маълум бўлди

Спорт

image

Олдинроқ, бугун, 17 июль куни Малайзия пойтахти Куала Лумпурда жойлашган Осиё футбол конфедерацияси бош қароргоҳида Жаҳон чемпионати-2022 ҳамда Осиё кубоги-2023 мусобақалари саралаш баҳсларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтиши ҳақида хабар берган эдик.

Ҳозиргина қурьа ташлаш маросими ўз ниҳоясига етди. Унга кўра Ўзбекистон терма жамоаси D гуруҳидан ўрин эгаллади.

D гуруҳи:

Саудия Арабистони
Ўзбекистон
Фаластин
Яман
Сингапур

Маълумот учун, саралаш ўйинларига расман жорий йилнинг 5 сентябрда старт берилади. Гуруҳ ғолиблари ва энг яхши 4 та иккинчи ўрин соҳиблари кейинги босқичга йўл олади.


Мақола муаллифи

Теглар

жаҳон чемпионати Осиё чемпионати Ўзбекистон МТЖ

Баҳолаганлар

62

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг