Ўзбекистон МТЖ футболчисида коронавирус аниқланди
Спорт
−
27 Январь 2022
4818Айни кунларда БААнинг Дубай шаҳрида йиғин ўтказаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Иброҳииҳалил Йўлдошев коронавирусга чалинди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар берди.
“Айни пайтда Дубайда йиғин ўтказаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари COVID’га навбатдаги PZR тест топширдилар. Унга кўра, Иброҳимҳалил Йўлдошевнинг тестида мусбат натижа қайд этилган. Шуни таъкидлаш керакки, футболчимиз ўзини яхши ҳис этяпти ва коронавируснинг симптомлари кўзга ташланмаяпти. Шу сабабли, бир неча кундан кейин қайта тест топшириш режалаштирилган. Ҳозирда у шифокорларнинг назорати остида яккаланган ҳолда карантин ўтамоқда”, дейилади ЎФА хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон МТЖ бугун, 27 январь куни Жанубий Судан терма жамоасига қарши назорат учрашувида майдонга тушади.
Маълумот учун, йиғин бошланишидан аввал терма жамоа бош мураббийи Сречко Катанец ва футболчи Ҳожимат Эркиновда коронавирус аниқланган эди.