Ўзбекистон мева ва сабзавотлари энг кўп қайси давлатга сотилмоқда?

Жамият

image

Жорий йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон қиймати 747,4 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 1,2 млн. тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Ўзбекистон 2021 йилнинг 10 ойида энг кўп мева ва сабзавотлар экспорт қилган давлатлар:

•    Қозоғистон – 538 минг тонна;
•    Россия – 341 минг тонна;
•    Қирғиз Р. – 112 минг тонна;
•    Хитой – 65 минг тонна;
•    Украина – 28 минг тонна;
•    Афғонистон – 26 минг тонна;
•    Туркманистон – 24 минг тонна;
•    Покистон – 23 минг тонна;
•    Беларусь Р. – 13 минг тонна;
•    Туркия – 11 минг тонна;
•    Эрон – 7,5 минг тонна;
•    Озарбайжон – 7 минг тонна;
•    Германия – 3,6 минг тонна;
•    БАА – 3,6 минг тонна.

Аввалроқ жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон хорижий давлатларга қиймати 242,5 млн АҚШ долларига тенг бўлган 25 171 та енгил автомобиль экспорт қилгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

экспорт

Баҳолаганлар

609

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг