Ўзбекистоннинг хорижга автомобиль экспорти кескин кўпайди

Жамият 5697
image

2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон хорижий давлатларга қиймати 242,5 млн АҚШ долларига тенг бўлган 25 171 та енгил автомобиль экспорт қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Енгил автомобиль экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 14 036 тага ошган.

 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон енгил автомобил экспорт қилган асосий давлатлар:

  • Қозоғистон – 24 137 та  
  • Украина – 448 та 
  • Россия – 320 та
  • Афғонистон – 128 та 
  • Тожикистон – 64 та
  • Озарбайжон – 37 та
  • Қирғиз Республикаси – 30 та

Аввалроқ, 2021 йилнинг 9 ойида Ўзбекистонга хорижий давлатлардан 18 150 та енгил автомобиль импорт қилингани ҳақида хабар бергандик.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 268
Рейтинг: 3
t
×