Kia Sonet: Ўзбекистон йўлларида икки йил давомида ишончни қозонди

Бизнес

image

Kia Sonet Ўзбекистон бозорига чиққанига икки йил тўлди ва бугун уни ҳақли равишда бренднинг энг муваффақиятли автомобилларидан бири – Ўзбекистоннинг чинакам халқ кроссовери деб аташ мумкин. Бугунги кунда 35 000 дан ортиқ автомобиль ҳар куни мамлакат йўлларига чиқиб, энг асосий жиҳатни исботлаб бермоқда: харидорлар ишончи сифат, ишончлилик ва автомобилдан фойдаланиш тажрибаси асосида қозонилади.

Kia Sonet муваффақияти – бу Kia сифатининг жаҳон стандартлари ва замонавий ADM Jizzakh заводидаги маҳаллий ишлаб чиқаришнинг муваффақиятли уйғунлиги натижасидир. Sonet дастлабки босқичда Ўзбекистондаги ҳайдовчилар ҳар куни дуч келадиган шароитларга яқин бўлган шарт-шароитларни ҳисобга олган ҳолда яратилган. Маҳаллий ишлаб чиқариш юқори даражадаги сифат назорати, эҳтиёт қисмларнинг ҳамёнбоплиги ва бутун мамлакат бўйлаб тезкор сервис хизмат кўрсатишни таъминлаб, моделни харидорларга янада яқинлаштириш имконини берди.

Сўғдиёна, шифокор

“Kia Sonet барча кутганларимдан ҳам аъло даражада ўзини намоён қилди. Кўпчилик уни юмшоқ бўлмаган “қаттиқ” автомобиль дейишади, аммо аслида бундай эмас – автомобиль жуда қулай ва бошқаришда ниҳоятда ўнғай бўлиб чиқди. Айниқса, баландроқ ҳолатда ўриндиққа жойлашиш, аъло даражадаги кўриш имконияти ва тежамкорлиги менга ёқади. Мен бу автомобилдан шу қадар мамнунманки, келажакда ҳам айнан Kia Sonet’ни танлашим аниқ”.

Сўров натижаларига кўра, модель эгалари Kia Sonet’ни биринчи навбатда ишончлилиги учун танлашади. Синовдан ўтган атмосферали 1.5 MPI двигателининг узоқ муддат хизмат қилиши, хизмат кўрсатиш ишларининг соддалиги ва тежамкор ёнилғи сарфи билан ажралиб туради, бу эса айниқса кундалик фойдаланиш даврида муҳим ҳисобланади. Айнан шу боис Sonet шаҳар бўйлаб ҳаракатланишда ҳам, мамлакат бўйлаб узоқ сафарларда ҳам ўзини бирдек ишончли ҳис этади.

Олег, муҳандис-лойиҳачи

“Kia Sonet’ни сотувлар бошланиши биланоқ деярли дарҳол сотиб олдим ва 15 минг километр давомида у кундалик шаҳар автомобили сифатида ўзини тўлиқ оқлади. Энг кўп манзур бўлгани – баландроқ ҳолатда ўриндиққа жойлашиш, ихчам ўлчамлар, қулай осма тизими ва ажойиб клиренс – шаҳарда ҳаракатланиш ва автотураргоҳга жойлаштириш жуда қулай. Автомобиль тежамкор, бошқарувда барқарор ва муаммо туғдирмайди, гарчи трасса йўлида атмосферали двигателга қувиб ўтишларда баъзан қувват захираси етишмаса-да, шовқин изоляцияси бунданда яхшироқ бўлиши мумкин эди. Агар ортиқча муаммоларсиз ишончли, чиройли ва қулай шаҳар кроссовери керак бўлса, унда Sonet – бу ҳақиқатан ҳам ўз пулига энг мақбул танловдир”.

Автомобиль Ўзбекистон шароитларига аъло даражада мослашган. Унинг 205 мм ўлчамдаги клиренси йўл қопламасидаги нотекисликлар, сунъий нотекисликлар ва йўлларнинг мураккаб қисмларини ишонч билан босиб ўтиш имконини беради. Шу билан бирга, ихчам ўлчамлар ва аъло даражадаги манёвр қилиш қобилияти Sonet’ни шаҳарнинг тирбанд ҳаракатланиши, тор кўчалар ва кундалик сафарлар учун мукаммал ҳамроҳга айлантиради. Автомобиль тор кўчаларда ўзини эркин ҳис қилади, ҳаракатланиш оқимида ишонч билан йўл қисмини ўзаро алмаштиради ва ҳатто чекланган тўхташ жойларига ҳам бемалол сиғади, – дея таъкидлайди модель эгалари. Шу билан бирга, кенг салон ва сиғимли юкхона уни ёш оилалар учун ҳам, фаол ҳаёт тарзини олиб борувчи кишилар учун ҳам қулай ечимга айлантиради.

Амир, дастурчи

“Kia Sonet’да менга дизайн, ихчамлик, бошқарувнинг осонлиги ва қулайлиги ёқади. Албатта, автомобиль ўз камчиликларига эга, аммо нарх ва имкониятлар нисбатига қарайдиган бўлсак, бу бозордаги энг муваффақиятли вариантлардан бири. Ортиқча тўловсиз оддий ва қулай автомобиль излаётганлар учун Kia Sonet – бу барча асосий вазифаларни аъло даражада бажарадиган, чиндан ҳам “арзон, аммо сифатли” тоифасидаги вариант”.

Аммо Sonet’нинг асосий афзаллиги – бу Kia брендига бўлган ишонч. Ўзбекистонда фаолият юритишни бошланган давр мобайнида Kia ўзини замонавий, технологик ва ишончли автомобиллар ишлаб чиқарувчиси сифатида намоён этди. Sonet бренднинг ўзига хос сифатини ўзбек автомобилистларига зарур бўлган қулайлик билан уйғунлаштириб, ушбу обрў-эътиборнинг муносиб давомига айланди.

Бобур, такси ҳайдовчиси

“Kia Sonet барча умидларимни оқлади, уни чин дилдан тавсия қила оламан. Менинг босиб ўтган йўл масофам – 129 000 км, аммо автомобиль мени бирор марта ҳам йўлда қолдирмади. Биринчи навбатда, унинг бензинни “танламаслиги” менга ёқади, атмосферали двигатели умуман инжиқ эмас. Шунингдек, ихчамлиги ҳам менга жуда маъқул: тирбандликда ҳаракатланиш, бурилиб олиш ва йўл қисмини ўзгартириб олиш осон, айниқса тор йўлларда”.

Икки йил ичида Kia Sonet мамлакатдаги бренднинг энг оммабоп моделларидан бири бўлибгина қолмай, янги шаҳар мобил ҳаракатланишининг чинакам рамзига айланди. Бугун Sonet’ни мамлакатнинг ҳар бир шаҳрида учратиш мумкин. Ҳар тонг минглаб Kia Sonet мамлакат йўлларида ўз манзиллари сари равона бўлади. Улар болажонларни мактабга элтиб қўяди, муҳим учрашувларга улгуришга ёрдам беради, саёҳатларга йўл олади ва оилавий воқеа ҳамда ҳикояларнинг бир қисмига айланади.

Арина, бола парвариши таътилидаги она

“Kia Sonet’га ўтиш жуда осон кечди, мен унга дарҳол кўникдим. Автомобиль ихчам, шунинг учун унинг бошқарувида ўзингни ишончли ҳис қиласан, айниқса шаҳарда.

Менга энг кўп – ҳаётни ҳақиқатан ҳам осонлаштирадиган функциялари ёқди:

  •         парктрониклар автотураргоҳга жойлашишда сизни огоҳлантиради;
  •         ҳаракатланиш вақтида йўлдан чалғимаслик учун экрандаги айрим функциялар блокланади;
  •         калитлар ташқарида қолиб кетса, автомобиль бу ҳақда эслатма беради;
  •         ҳаракат бошланиши билан эшиклар автомат тарзда блокланади;
  •         янада тежамкор ҳаракатланиш учун эко-режим мавжуд;
  •         барқарорлаштириш тизими сирпанчиқ йўлда бошқарувни сақлаб қолишга ёрдам беради.

Sonet – бу чиндан ҳам ортиқча дабдабаларсиз, аммо фойдали функциялар билан биргаликда зарурий жиҳатларнинг барчасини ўзида мужассам этган автомобиль”.

Телефон: (+998) 55-500-83-33

Сайт Facebook | Instagram | Telegram | YouTube


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг