Ўзбекистон мактабларида “ташвиш” тугмалари ўрнатилди
Жамият
−
23 Сентябрь 2023 10323 1 дақиқа
Ўзбекистон мактабларида “ташвиш” тугмалари ўрнатилди ҳамда Миллий гвардия назоратига олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони Рустам Жўраевнинг аҳолига мурожаатида айтиб ўтилган.
Жўраевнинг сўзларига кўра, ушбу ислоҳот Президент Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йил 28 июль куни Фарғона вилоятида ўтказилган йиғилишда белгиланган бўлиб, Ўзбекистонда хавфсиз муҳит яратиш мақсадида амалга ошириляпти.
“Мактабларимизда хавфсиз муҳитни яратиш, ўқувчиларга нисбатан жисмоний хавф-хатарларни тезкорлик билан бартараф этиш мақсадида, шаҳар-туман марказларидаги барча таълим муассасаларига “ташвиш” тугмалари ва видеокузатув мосламалари ўрнатилди ҳамда Миллий гвардия қўриқловига олинди”, дейилган хабарда.
Рустам Жўраевнинг қўшимча қилишича, келгусида ҳам таълим муассасаларининг қўриқлов тизимини такомиллаштириш борасида “Хавфсиз таълим” концепцияси жорий этилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бошланғич синф ўқувчилари таълим планшетлари билан таъминланиши айтилган эди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь