Ўзбекистон коронавирус пандемиясининг иккинчи тўлқинига тайёрланяпти – Юсупалиев
Жамият
−
07 Сентябрь 2020
30710Ўзбекистон коронавирус пандемиясининг иккинчи тўлқинига тайёрланяпти. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Юсупалиев “Коммерсантъ” нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Суҳбат давомида журналист мутахассисдан Ўзбекистонда иккинчи тўлқин кутиляптими, деб сўраган. Бунга жавобан Юсупалиев қуйидагича жавоб қайтарган:
“Ҳа, кутяпмиз ва тайёрланяпмиз. Куз-қиш бу бошқа вирусларнинг, жумладан, ОРВИ, гриппнинг ҳам тарқаладиган даври. Барча карантин чоралари амалда кучсизлантирилди, одамлар орасида алоқа кўпайди, мактаб, ОТМ, боғчалар очиляпти”.
ССВ вакили Ўзбекистонда коронавирусга чалинган хорижлик сайёҳларга 3 минг АҚШ долларидан тўланиши ҳақидаги гапларга муносабат билдириб ўтган. Юсупалиев туристларга пул тўланмаслигини, агарда улар коронавирусга чалинса, мамлакат фуқаролари каби даволанишини айтиб ўтди.
“Йўқ, агар туристлар келиб, касал бўлса, биз уларни ўз фуқароларимиздек, шифохонага ётқизиб, тез тиббий ёрдам кўрсатамиз. Бори шу”, деган вазир ўринбосари.
Аввалроқ, Ўзбекистон Россиядан коронавирус вакцинаси сотиб олиш масаласини кўриб чиқаётгани, Ҳукумат бу борадаги қарорини икки ҳафтадан кейин қабул қилиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси