Ўзбекистон Россиядан вакцина сотиб олиш бўйича 2 ҳафтадан сўнг қарор қабул қилиши кутиляпти
Local
−
07 September 2020 9354 2 minutes
Ўзбекистон Россияда тайёрланган коронавирус “Спутник V” вакцинасини сотиб олиш имкониятларини кўриб чиқяпти. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Юсупалиев “Коммерсантъ” нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.
“Биз ҳаммамиз тушуниб турибмизки, коронавирусга қарши курашда бизга жамоавий иммунитет ёки вакцина керак. Шунинг учун, ССВ ва Ҳукумат эмлаш устида иш олиб боряпти”, деган Юсупалиев.
Унинг сўзларига кўра, қатор давлатлар, жумладан, Хитой Ўзбекистонга вакцина синовининг учинчи босқичида иштирок этиш таклифини билдирган.
“Ҳозир ҳамкасблар учинчи босқич клиник синовида иштирок этиш ёки барча синовлар муваффақиятли тугагач, вакцинани сотиб олиш масаласини кўриб чиқяпти.
Биз россия вакцинасини ҳам кўриб чиқмоқдамиз. Биламиз, Россияда у рўйхатдан ўтказилган ва учинчи босқич синовларидан ўтяпти. Биз аҳолини эмлаш учун препаратларни ўз вақтида сотиб олишга тайёрмиз, эмлашнинг хавфсизлиги ва самарадорлиги катта аҳамиятга эга”, деган Баҳодир Юсупалиев.
Вазир ўринбосари “Спутник V” вакцинасини сотиб олиш бўйича мутахассислар ва Ҳукумат даражасида муҳокамалар давом этяпти. Икки ҳафтадан кейин қарор қабул қилиниши мумкин.
Юсупалиев Ҳукумат вакцина сотиб олиш учун маблағ ажратиш имкониятларини кўриб чиқаётганини ҳам қўшимча қилган.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August