Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазият тобора мураккаблашмоқда – ССВ

Жамият 15766
image

Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазият тобора мураккаблашмоқда. Мамлакат бўйлаб ушбу касалликка чалинганлар сони расман 200 мингдан ошди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда. 

8 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 369 нафарга ортиб, 200 341 кишини ташкил этмоқда. 

Янги касалланиш ҳолатларининг:

•    14 нафари Андижон вилоятида;
•    7 нафари Бухоро вилоятида;
•    15 нафари Жиззах вилоятида;
•    4 нафари Навоий вилоятида;
•    6 нафари Наманган вилоятида;
•    42 нафари Самарқанд вилоятида;
•    6 нафари Сирдарё вилоятида;
•    1 нафари Сурхондарё вилоятида;
•    7 нафари Фарғона вилоятида;
•    16 нафари Хоразм вилоятида;
•    56 нафари Тошкент вилоятида;
•    195 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

•    Андижон вилоятида 6 нафар;
•    Бухоро вилоятида 4 нафар;
•    Жиззах вилоятида 8 нафар;
•    Қашқадарё вилоятида 1 нафар;
•    Наманган вилоятида 7 нафар;
•    Самарқанд вилоятида 40 нафар;
•    Сурхондарё вилоятида 2 нафар;
•    Фарғона вилоятида 9 нафар;
•    Хоразм вилоятида 8 нафар;
•    Тошкент вилоятида 14 нафар;
•    Тошкент шаҳрида 22 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 197073 (+121) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1494 нафарни ташкил қилган.
 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 516
Рейтинг: 3
t
×