Ўзбекистон Хитойдан 1 млн дозадан ортиқ вакцина олади – вазир
Жамият
−
10 Март 2021
3257Ўзбекистон март ойида бир миллион дозадан ортиқ ZF-UZ-VAC 2001 вакцинасини қабул қилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов “Синьхуа” агентлигига берган интервьюсида маълум қилди.
Унга кўра, Хитой вакцинасини Ўзбекистонда синовдан ўтказишнинг учинчи босқичи ўтган йилнинг декабрь ойида бошланган.
Вазир синов кўплаб кўнгиллиларда яхши самара кўрсатганини, нохуш ҳолатлар кузатилмаганини маълум қилди.
“Аллергик реакциялар ва иситма беморларнинг энг кам қисмида аниқланди. Ушбу аломатларнинг барчаси назоратга олинган ва уч-тўрт кун ичида барча эмланган одамлар нормал ҳаётга қайтган”, деган Абдураҳмонов.
Амалдор бугунги кунда Ўзбекистон Хитой томони билан 1 млн дозадан ортиқ вакцина етказиб бериш бўйича келишувга эришганини маълум қилган.
“Вакциналар Ўзбекистонга келганидан сўнг, тахминан март ойининг ўрталарида аҳолини оммавий эмлашни бошлашни мақсад қилганмиз”, деган вазр.
LiveБарчаси