Ўзбекистон-Хитой ўртасида чартер рейси йўлга қўйилади

Жамият

image

Жорий йилнинг 28 декабрь куни Хитой Халқ Республикаси (ХХР) ва Ўзбекистон ўртасида Чэнду-Тошкент-Чэнду чартер рейси йўлга қўйилади. Чэнду шаҳрида Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти тақдимотига бағишланган анжуман доирасида шу ҳақида маълум қилинди.  

Сичуань провинциясининг Чэнду шаҳрида ўтган B2B учрашувлар эса келгусида икки давлат туристик ташкилотлари ўртасида тизимли ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда сайёҳлар оқимини оширишда амалий натижаларга йўналтирилди.

Тадбирда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси в.в.б.Абдулазиз Аққулов ҳамда Loong Air авиакомпанияси президенти Лю И сўзга чиқишди. Улар икки давлат туризм соҳасини ривожлантириш йўналтирилган ҳамкорлик истиқболлари ва яқин орада очилиши кутилаётган янги маршрутлар ҳақида сўзлади.   

Жумладан, тадбир доирасида жорий йилнинг 28 декабрида Чэнду-Тошкент-Чэнду йўналишидаги чартер рейснинг йўлга қўйилиши ҳақида эълон  қилинди. Янги йўналишдаги рейс Ўзбекистон ва Хитойга ташриф буюрувчи сайёҳлар сонини ошириш йўлида хизмат қилиши таъкидланди. 

Маълумот учун, жорий йилнинг сентябрида LoongAir авиакомпанияси билан ҳамкорликда Сиань-Тошкент-Сиань чартер рейси очилган эди. Шу билан бирга, яқин кунларда Хуанчжоу-Сиань-Тошкент йўналишидаги мунтазам авиарейснинг очилиши режалаштирилаётгани ҳақида хабар берилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Хитой чартер рейси

Баҳолаганлар

10

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг