Ўзбекистон халқаро аэропортларида айрим рейслар қолдирилди

Жамият

−

image

Бугун, 17 февраль куни Uzbekistan Airports Олмаота, Истанбул, Жидда ва бошқа шаҳарларга парвозлар кечикиши сабабини маълум қилди. Қайд этилишича, айни вақтда Тошкент ва Урганчдан 7 та халқаро шаҳарларга парвозлар вақти кечикмоқда. Жумладан:

  •  HY-341 Тошкент – Шарм аш-Шейх рейси режа бўйича маҳаллий вақт билан 09:00 га белгиланган, ҳозирда соат 12:00 га қолдирилмоқда;
  •  HY-667 Тошкент – Новосибирск рейси режа бўйича маҳаллий вақт билан 12:30 га белгиланган, ҳозирда соат 13:10 га қолдирилди;
  • KS-128 Тошкент – Олмаота рейси режа бўйича маҳаллий вақт билан 14:35 га белгиланган, ҳозирда соат 15:50 га қолдирилди;
  • HY-501 Тошкент – Пекин рейси режа бўйича маҳаллий вақт билан 13:50 га белгиланган, ҳозирда соат 17:20 га қолдирилди;
  • HY-273 Тошкент – Истанбул рейси режа бўйича маҳаллий вақт билан 16:50 га белгиланган, ҳозирда соат 18:00 га қолдирилди.

Centrum Air авиакомпаниясининг C6-7712 Урганч – Жидда рейси режа бўйича маҳаллий вақт билан 09:00 га белгиланган ҳозирда соат 12:30 га қолдирилди. Panorama Airways авиакомпаниясининг 5P-5359 Тошкент – Жидда рейси режалаштирилган учиш вақти маҳаллий вақт билан 12:20, ҳозирда соат 15:00 га қолдирилди.

Эслатиб ўтамиз, кеча Қозоғистонда кучли қор бўрони сабаб авиарейслар бекор қилинган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг