Ўзбекистон карате WKF федерациясига янги раис сайланди
Спорт
−
24 Сентябрь 2022
7352Ўзбекистон карате WKF федерациясининг янги раиси этиб Рашид Азатович Толипов сайланди. Бу ҳақда федерациянинг ҳисобот-сайлов конференциясида қарор қабул қилинди, деб хабар бермоқда Спорт вазирлиги матбуот хизмати.
Рашид Толипов бунгача Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари котибиятида ишлаб келган, бунгача эса спорт соҳасида турли лавозимларда ишлаган.
Йиғилишда сўзга чиққан Рашид Толипов бўлажак йирик мусобақалар, жумладан, жорий йилнинг декабрь ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган катталар ўртасидаги Осиё чемпионатини ташкил этишда барчани бирлашишга чақирди.
Шунингдек, йиғилиш давомида федерация раҳбарияти ва Ижроия қўмитасини қайта ташкил этиш масаласи ҳам муҳокама қилинди.
Шу пайтгача федерация раҳбари сифатида фаолият олиб борган Алам Муллаев, шунингдек, Бахтиёр Нигматуллаев, Анвар Муҳамедов, Сапармурод Джиемуротов, Илҳом Мамадалиев, Бурхон Раҳмонов ҳамда Дилноза Бакирова раис ўринбосари, бунгача федерация Ижрочи директори лавозимида ишлаган Фарруҳ Ташкентбаев федерация Бош котиби этиб сайланди.
Шунингдек, тадбир давомида Ижроия қўмитаси аъзолари ҳам шакллантирилиб, ташкилотнинг янги таҳрирдаги низоми тасдиқланди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь