Ўзбекистон тарихида илк бор аёл каратечи жаҳон чемпиони бўлди (видео)
Спорт
−
01 Декабрь 2025 12429 1 дақиқа
Кеча, 30 ноябрь куни ўзбекистонлик каратечи Гулшан Алимардонова Миср пойтахти Қоҳирада ўтказилаётган Жаҳон чемпионатида -50 кг вазн тоифасида жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритди. Шу тариқа у жаҳон чемпионига айланган биринчи ўзбекистонлик аёл каратечига айланди.
Гулшан Алимардонова финалга қадар йўлида дуч келган барча рақибларини ишончли тарзда мағлуб этди. Финалда ҳам у устунликни қўлга киритди.
Таъкидлаш жоизки, шу пайтга қадар фақат Достонбек Отаболаев жаҳон чемпионлигига эришган ва Ўзбекистоннинг карате бўйича биринчи жаҳон чемпиони сифатида тарихга кирган эди. Энди эса Гулшан Алимардонова ўзбекистонлик аёл каратечилар орасида жаҳон чемпиони бўлган биринчи спортчига айланди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь