Ўзбекистонлик каратечилар халқаро турнирда 11 та медаль жамғарди
Спорт
−
26 Февраль
2502БААнинг Фужайра шаҳри мезбонлик қилаётган карате WKF бўйича Ёшлар лигасида Ўзбекистон терма жамоасининг иштироки якунланди. Мусобақада ўзбекистонлик спортчилар 3 та олтин, 2 та кумуш ва 6 та бронза, жами 11 та медалга сазовор бўлди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси (МОҚ) матбуот хизмати хабар берди.
Турнирнинг якуний кунида Жавоҳир Жаҳонгиров 14 ёшгача бўлган ўсмирлар тоифасида ката дастурида олтин медални қўлга киритди. Шунингдек, Солижон Соибов (-50 кг) кумите йўналишида шоҳсупанинг 3-поғонасидан жой олди.
Қайд этиш жоиз, ушбу натижа орқали спортчилар жаҳон чемпионати йўлланмаси учун қимматли рейтинг очколарини жамғарди.
Маълумот учун, бунгача ўзбекистонлик каратечилар Қозоғистоннинг Олмаота шаҳри мезбонлик қилган қитъа биринчилигида муваффақиятли иштирок этиб, жами 15 та медалга эга чиққанди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь