Ўзбекистон қидираётган “Грязь” Туркияда қўлга олинди

3-саҳифа

image

Ўзбекистон ҳудудида жиноий уюшма етакчиси сифатида бир қатор жиноятларни содир этишда айбланган “Грязь” лақабли шахс Туркияда қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

1993 йилда туғилган Ё.М. (лақаби “Грязь”) Ўзбекистон ҳудудида жиноий уюшма етакчиси сифатида бир қатор жиноятларни содир этишда айбланиб, қидирувда бўлган ва Туркия давлатида терговдан яшириниб юрган. 

Ушбу шахс Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 112-моддаси (Ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш) 2-қисми, 164-моддаси (Босқинчилик) 4-қисми, 165-моддаси (Товламачилик) 3-қисми, 173-моддаси 2-қисми ва 242-моддаси (Жиноий уюшма ташкил этиш) 1-қисми билан айбланиб, 2023 йилда Яшнобод тумани ИИО ФМБ томонидан қидирувга эълон қилинган эди.

У жорий йилнинг 5 декабрь куни Ўзбекистонга қайтарилиб, тергов органларига топширилди.


Мақола муаллифи

Теглар

қидирув Туркия Грязь

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг