Ўзбекистон қайси давлатлардан электр импорт қилиши маълум бўлди
Жамият
−
30 Август 2021
13727Ўзбекистон Туркманистон ва Тожикистондан электр энергиясини импорт қилади. Афғонистонга эса электр экспорт қилади. Бу ҳақда бугун, 30 август куни “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раиси Дадажон Исақулов матбуот анжуманида маълум қилди.
“Қўшни Туркманистон билан импортга ишлаймиз. Ҳозирда улар ёпиқ шаклда ишлаяпти, аввалари биз билан паралелл равишда ишлаган. Линиялар сақланиб қолган. 512-линия Салар подстанциясидан Қоракўл подстанциясига келади ва Шовот подстанциясига 40 мВт электр оламиз”, дейди Исақулов.
Унинг таъкидлашича, Ўзбекистон шунингдек Тожикистондан ҳам электр импорт қилади. Тожикистонда илгари 507-линия, Гузар-Регар подстанцияси бўлган. Ҳозир у тикланмоқда ва шу йилнинг ноябрь ойида ишга тушириш режалаштирилмоқда.
Раиснинг сўзларига кўра, электр олиш чегараланган, фақатгина Сурхондарё вилояти учун электр олиш имконияти мавжуд. Чунки Сурхондарё электростанцияси Қашқадарёга 500 кВт электр бериш имкониятига эга эмас.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон Афғонистонга ёз ва қиш мавсумида электр экспорт қилади. Асосий экспорт эса қиш мавсумида амалга оширилади.
“Қозоғистон, Қирғизистон ва Россия билан тармоқ орқали параллель равишда ишлаймиз. Россия ушбу давлатлар энергия тизимидаги частотани ростлаб туради. Бирорта блок ўчиб қолса, частотани ушлаб қолиш жуда қийин шунда барча станциялар автоматик равишда тартибга солиб турилади. Шунинг учун, биз улар билан параллель равишда ишлаймиз”, дея хабар қилди Исақулов.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь