Ўзбекистон Эронга гуманитар ёрдам юборади

Жамият

image

Бугун, 12 март куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан “Эрон Ислом Республикасига инсонпарварлик ёрдамини юбориш тўғрисида”ги фармойиш қабул қилинди. 

Фармойишга кўра, Эрон Ислом Республикаси ҳукуматининг коронавирус касаллиги тарқалишини бартараф этиш учун зарур буюм ва воситалар билан таъминлашда ёрдам кўрсатиш юзасидан мурожаатини қўллаб-қувватлаш, ушбу инфекцияга қарши курашиш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни кучайтириш мақсадида Эронга қуйидаги тиббий буюмлар шаклида инсонпарварлик ёрдами юборилади:

•    бир марталик стерил тиббий қўлқоплар;
•    ҳимоя қилувчи комбинезон;
•    махсус тиббий форма;
•    тиббий ниқоблар;
•    тиббий дока;
•    тиббий спирт;
•    гигиеник гель;
•    “Rutan” таблеткалар.

Инсонпарварлик юкини кузатиб бориш ва топшириш учун Эронга фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари бошчилигида Ўзбекистон делегацияси юборилади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 12 февраль ва 3 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Хитой Халқ Республикасига гуманитар ёрдам юбориш тўғрисида”ги фармонига биноан ХХРга икки марта инсонпарварлик ёрдами юборилганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

гуманитар ёрдам

Баҳолаганлар

98

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг