Ўзбекистон БМТнинг яна бир конвенциясига қўшилади
Жамият
−
03 Июль 2020 7622 1 дақиқа
Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилоти имтиёзлари ва иммунитетлари тўғрисидаги конвенцияга (Нью-Йорк, 1946 йил 13 февраль) қўшилади. Ўзбекистон Президентининг тегишли қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.
Лойиҳага кўра, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги мазкур халқаро шартноманинг амалга оширилиши учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ушбу халқаро шартнома Ўзбекистон Республикаси учун кучга кирганидан кейин Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқлари амалга оширилиши ва мажбуриятлари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминлайди.
Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юкланади.
Live
БарчасиЗеленский Германия Президенти билан учрашди
15 Декабрь