Ўзбекистон БМТ рейтингида 69-ўриндан 30-ўринга “сакрамоқчи”

Жамият

image

Бугун, 13 сентябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев электрон ҳукуматни ривожлантириш чора-тадбирларига оид тақдимот билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди

Маълум қилинишича, тақдимот давлат раҳбари мамлакатда давлат бошқаруви, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий хизматлар жадал рақамлаштирилаётгани, яқинда қабул қилинган “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида бу борадаги истиқболлар белгиланиб, БМТнинг электрон ҳукумат рейтингида 69-ўриндан топ-30 таликка кириш вазифаси қўйилган.

Маълумки, бу рейтинг (e-Government Development Index) мамлакатларда соҳа ривожини кўрсатувчи халқаро индекс ҳисобланади. Унинг аҳамиятли жиҳати аҳоли ва давлат ўртасида электрон мулоқотни кенгайтириш, хизматларни қулайлаштириш, мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини оширишга хизмат қилади. 

Тақдимот давомида рейтингда юқори 30 та мамлакат қаторига кириш учун хорижлик экспертлар иштирокида халқаро методология асосида 6 та йўналиш бўйича 53 та тадбирдан иборат “йўл харитаси” ишлаб чиқилгани таъкидланган. Унда онлайн хизматлар бўйича 112 та кўрсаткични яхшилаш, 2024 йилда 700 та рақамли хизматни ишга тушириш ва барчасини my.gov.uz га жамлаш, аҳоли масканлари ва автомагистрал йўлларни юқори тезликдаги интернет билан таъминлаш назарда тутилгани айтиб ўтилган. 

Бу жараёнларни илмий-ҳуқуқий таъминлаш, ҳамкорлар билан ишлаб, камчиликларни бартараф этиб бориш мақсадида “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегияси бўйича комиссияси ҳузурида Лойиҳа офиси ташкил этилаётгани таъкидланган. 

Шунингдек, давлат раҳбари бу таклифларни маъқуллаб, онлайн хизматларни ва юқори технологиялар соҳасида инсон капиталини ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берган. Рақамли технологиялар вазирига БМТ Департаментига (UNDESA) тақдимот қилиб, Ўзбекистоннинг рейтингдаги ўрнини яхшилашни асослаш топширилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Президент БМТ электрон ҳукумат

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг