Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги битим кучга кирди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Беларусь Республикаси Ҳукумати ўртасидаги минтақалараро ҳамкорлик тўғрисида Битим жорий йилнинг 18 февралидан кучга кирди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.

Вазирликнинг таъкидлашича, битим Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Беларусга расмий ташрифи доирасида имзоланган

Битим икки мамкалат ўртасида савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш ва атроф муҳитни ҳимоя қилиш соҳаларда алоқаларни ривожлантириш ва фаоллаштиришга хизмат қилади.

Ҳужжатда икки давлат минтақалари ўртасида бевосита турист алмашинувини ташкил қилиш, минтақалар жозибадорлигини оширишга қаратилган туризм соҳасидаги қўшма дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш келишуви акс эттирилган.

Мазкур ҳукуматлараро Битимни амалга ошириш учун Ўзбекистон томонидан – Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги масъул этиб белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Беларусь

Баҳолаганлар

598

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made