Ўзбекистон азалий рақиби Эрон билан финалда ўйнайди

Спорт

image

Бугун, 8 сентябрь куни Тошкентдаги “Олимпия” стадионида CAFA Nations Cup 2025 турнирининг ҳал қилувчи ўйини бўлиб ўтади. Соат 19:30 да старт оладиган беллашувда Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши майдонга тушади.

Қайд этиш жоиз, сўнгги тўрт ўйинда икки жамоа бир-биридан устун кела олмади – ҳаммаси дуранг билан якунланган. Бу эса бугунги финалнинг кескин ва ҳаяжонли бўлишидан дарак беради.

Ўзбекистон терма жамоаси охирги марта CAFA-2023 турнири финалида қатнашган ва ўша пайтда рақибларига имкониятни бой берган эди. Энди эса Ўзбекистон футболчиларида тарихий “реванш” олиш, қитъа миқёсидаги мусобақада ғолиб чиқиш учун катта имконият бор. Ушбу турнир ҳар икки йилда бир маротаба бўлиб ўтади ва иккинчи бор ҳам Ўзбекистон ва Эрон терма жамоалари финалга етиб келди. Турнир 2023 йилдан бошлаб ўтказилиб келинади.

Бугунги учрашув нафақат кубок тақдири, балки икки терма жамоа ўртасидаги тарихий рақобатнинг янги саҳифасини ҳам белгилаб беради.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 8 сентябрь куни FIFA Президенти Жанни Инфантино CAFA Nations Cup 2025 мусобақасининг финал учрашувини стадиондан кузатиш мақсадида Ўзбекистонга келди.

Жаҳонгир Болтабоев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Ўзбекистон Эрон финал CAFA Nations Cup 2025

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг