Ўзбекистон автомобиль бозорига янги автоконцернларнинг кириб келишидан манфаатдормиз – “Ўзавтосаноат”
Бизнес
−
28 Июль 2023
9445“Ўзавтосаноат” АЖ конструктив мулоқот ўрнатиш тарафдори бўлиб, Ўзбекистонда экологик тоза транспортлар улушини кўпайтириш, бозорни янада эркинлаштириш, қолаверса, мамлакат автомобиль бозорига янги автоконцернларнинг кириб келишидан манфаатдор эканини маълум қилди. Бу ҳақда корхона ўз расмий сайтида маълум қилган.
“Бу, албатта, ички бозорда автомобилларнинг рақобатбардошлигини оширишга ижобий таъсир кўрсатади ва автомобиль ишлаб чиқарувчиларнинг ривожланишини рағбатлантириш учун барча шароитларни яратади”, деган “Ўзавтосаноат”.
Қайд этилишича, автомобилларга бўлган талабни 6 йил аввалги кўрсаткичлар билан таққослаб бўлмайди. Бунинг натижасида маҳаллий бозор айнан рақобатбардош автомобиль брендлари учун янада жозибадор бўлиб бормоқда.
“Ўзавтосаноат” доимий равишда мавжуд халқаро брендларни ўрганиб бормоқда ва дунёдаги автомобилсозлик соҳасининг етакчилари билан ҳамкорлик ва кооперацион муносабатларни йўлга қўйиш мақсадида янги имкониятларни изламоқда. Қолаверса, Ўзбекистонда замонавий ҳамда экологик жиҳатдан долзарб бўлган автопарклар сонини кўпайтиришга қизиқиш билдирмоқда”, дейилган корхона хабарида.
Қайд этилишича, жорий йилнинг май ойида “Ўзавтосаноат” АЖ “BYD Company Ltd.” ҳамкорлигида Ўзбекистонда электромобиллар ишлаб чиқаришга ихтисослашган “BYD Uzbekistan Factory” заводининг қурилиши бошланган.
Шу билан бирга, жорий йилда Ўзбекистонга олиб келинган 5 400 дан ортиқ электромобилларнинг 3 255 донаси ҳам айнан “BYD Uzbekistan Factory” компанияси томонидан етказиб берилган.
LiveБарчаси
Асад ҳокимияти ағдарилди.
08 Декабрь