Ўзбекистон Афғонистонда тўқимачилик саноатини қайта тикламоқчи
Жамият
−
08 Апрель 2019
4364Ўзбекистон Афғонистонда тўқимачилик саноати қайта тикланишига кўмак беради. Яқинда Кобул шаҳрида Афғонистондаги тўқимачилик саноати корхоналари фаолиятини қайта тиклаш бўйича ҳамкорлик қилиш тўғрисида ўзаро имзоланган меморандумда шу жиҳатга алоҳида эътибор қаратилган.
Ҳужжат доирасида Ўзбекистон томони афғон тўқимачилик саноатига консультатив ва техник кўмак кўрсатиши назарда тутилган. Жумладан, Ўзбекистон Афғонистон тўқимачилик корхоналари қайта тикланиши бўйича лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича ёрдам беради.
Бундан ташқари, мазкур қўшни давлат тўқимачилик саноати мутахассисларини ўқитиши бўйича Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида курслар ташкил этиш, маҳаллий корхоналарда эса малака ошириш жараёнларини йўлга қўйиш режалаштирилган.
Ўзбекистонлик мутахассислар Афғонистонга тўқимачилик саноати ҳолатини ўрганиш учун боришди. Улар сафар чоғида пахта толасини қайта ишлаш бўйича йирик афғон корхоналари ва тўқимачилик фабрикаларига ташриф буюрдилар.
LiveБарчаси