Сурхондарёдан Пули-Хумрига. Ўзбекистон Афғонистонга яна электр энергияси бермоқчи
Жамият
−
23 Март 2023
5128Аввалроқ, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташқи сиёсат бўйича махсус вакили Абдулазиз Комилов ва Афғонистон бўйича махсус вакил Исматулла Иргашевдан иборат делегация Қобулга боргани ҳақида хабар берган эдик. У ерда Ўзбекистон делегацияси Афғонистон Бош вазири ўринбосари вазифасини бажарувчи Мулла Абдул Ғани Бародар, Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Амирхон Муттакий, Мудофаа вазири вазифасини бажарувчи мулла Ёқуб Мужоҳид, муваққат ҳукуматнинг бошқа аъзолари ва иқтисодий тузилмалар вакиллари билан қатор учрашувлар ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Музокаралар чоғида ўзаро савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, Афғонистон ҳудуди орқали турли транзит юкларни ташиш ҳажмини ошириш каби масалалар муҳокама қилинган.
Муҳим транспорт-энергетика лойиҳаларини амалга ошириш, хусусан, “Термиз–Мозори-Шариф–Қобул–Пешовар” темир йўлини қуриш, “Сурхон–Пули-Хумри” йўналиши бўйлаб электр тармоғини тортиш масалалари алоҳида кўриб чиқилган.
Томонлар ишнинг амалий босқичига тезроқ ўтиш зарурлигини таъкидладилар ва икки томонлама кун тартибидаги барча масалалар бўйича конструктив мулоқотни давом эттиришга тайёр эканликларини тасдиқладилар.
Мулоқотлар чоғида аёллар ҳуқуқларини ҳурмат қилиш ва ҳимоя қилиш, қизларнинг Афғонистонда таълим олишини таъминлаш, шунингдек, Термиз шаҳридаги Таълим маркази негизида афғон кадрларини тайёрлаш зарурлиги таъкидланди.
Учрашувлар доирасида сув-энергетика соҳасидаги ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.
Қайд этилишича, музокаралар ўзаро англашув руҳида ўтди ва муҳокама қилинган масалалар юзасидан томонлар ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш истагини билдирган.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15