Ўзбекистон Афғонистоннинг селдан жабр кўрган ҳудудларига инсонпарварлик ёрдами юборди
Жамият
−
04 Июнь 2022
7713Жорий йилнинг 2 июнь куни Афғонистоннинг Балх вилояти Қалдар туманида Ўзбекистон томонидан бундан аввалроқ етказилган инсонпарварлик ёрдамини топшириш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.
ТИВ маълумотига кўра, тадбир иштирокчилари Ўзбекистон раҳбариятига чуқур миннатдорлик билдириб, инсонпарварлик ёрдами ўз вақтида кўрсатилаётганини алоҳида таъкидлаган.
Туман раҳбари М.Вали Ўзбекистоннинг инсонпарварлик ёрдами Афғонистоннинг шимолий ҳудудлари, хусусан, Балх вилояти аҳолиси фаровонлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этаётганини қайд этган.
Қайд этилишича, ун, ўсимлик ёғи, буғдой, гуруч, макарон, консерва, кийим-кечак ва бошқа маҳсулотлардан иборат тўпламлар, бир ой аввал кучли сув тошқини ва сел содир бўлган Қундуз, Саманган, Таҳор ва Жузжон вилоятларига ҳам юборилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон охирги марта жорий йилнинг 30 апрель куни Афғонистонга гуманитар ёрдам юборганди. Ундан олдин эса ўтган йилнинг декабрь ва сентябрь ойларида афғон халқи учун инсонпарварлик юки етказилган.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь