Ўзбекистон юборган инсонпарварлик ёрдами Афғонистонга етказилди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистон Республикасининг афғон халқи учун юборган инсонпарварлик ёрдами юклари ортилган эзгулик поезди Афғонистонга етиб борди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Маълумот учун, 58 та вагонга ортилган ёрдам юки Термиз шаҳридаги “Айритом” чегара ўтказиш пункти орқали жўнатилган. Инсонпарварлик ёрдами Балх вилоятининг Хайратон шаҳрига етказилган.

Шу муносабат билан бу ерда Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев, Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов, Афғонистон муваққат ҳукумати расмий вакили Забиҳулло Мужоҳид, Балх вилояти губернатори Қудратилло Aбу Ҳамза ва бошқа расмийлар иштирокида инсонпарварлик ёрдамини топшириш маросими ўтказилмоқда.

Афғонистонга юборилган инсонпарварлик ёрдами таркибида қуйидагилар ўрин олган:

16 та вагонда 1000 тонна ун махсулоти;
5 та вагонда гуруч маҳсулоти
1 та вагонда 12 минг дона икра;
1 та вагонда 9679 қути шоколад, печенье;
1 та вагонда 16 156 банка мураббо;
1 та вагонда 70 000 қадоқда дори-дармон;
1 та вагонда 100 минг дона вакцина, 100 минг дона ковид-тест, 20 минг дона кийим-кечак, 10 тонна ёғ;
2 та вагонда 6600 қути лапша маҳсулоти;
1 та вагонда 103 716 дона дори-дармон;
29 та вагонда 2000 тонна буғдой.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон охирги марта ўтган йилнинг декабрь ойида Афғонистонга гуманитар ёрдам юборганди. Ундан олдин эса 2021 йил сентябрь ойида афғон халқи учун 1300 тонна инсонпарварлик юки етказилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Толибон Ўзбекистон-Афғонистон

Баҳолаганлар

258

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг