Ўзбекистон Афғонистонда мадраса қурмоқда
Олам
−
19 Июль
9387Афғонистоннинг Балх вилоятида Ўзбекистон ҳукумати ташаббуси билан мадраса қурилмоқда. Бу ҳақда Афғонистондаги “Толибон” ҳукумати олий таълим вазирлиги хабар берди.
Афғонистоннинг Қобул шаҳрида мамлакат олий таълим вазири вазифасини бажарувчи шайх ул Ҳадис Мавлавий Нида Муҳаммад Надем жорий йилнинг 16 июль куни Ўзбекистоннинг Кобулдаги элчиси Ёдгорхўжа Шодмонов билан учрашиб, икки давлат ўртасидаги илмий алоқаларни яхшилаш масалаларини муҳокама қилган. Учрашувда Муҳаммад Надем Ўзбекистон Афғонистонга турли соҳаларда, хусусан, олий таълим соҳасида ҳамиша сидқидилдан ёрдам бериб келаётган давлатлардан бири эканини таъкидлаган.
Шунингдек, вазир вазифасини бажарувчи элчига Балх вилоятида Ўзбекистон томонидан қурилаётган семинария (мадраса) учун миннатдорчилик билдирган ва бундай ҳамкорликни давом эттиришга алоҳида эътибор қаратган.
Бундан ташқари, элчи Шодмонов вазирга ўз режаси, жумладан, олий таълим ҳақида батафсил маълумот берган ҳамда икки томон ўртасида фикр алмашилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь