Ўзбекистон 4 ойда 38,5 млн долларлик ун импорт қилди
Жамият
−
28 Май 2022
5051Жорий йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистонга қиймати 38,5 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 124,8 минг тонна буғдой уни импорт қилинган.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, буғдой уни импорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 22 минг тоннага ошган.
2022 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон буғдой унини энг кўп импорт қилган давлатлар:
• Қозоғистон – 122,8 минг тонна;
• Россия – 1,9 минг тонна;
• АҚШ – 50 тонна;
• Италия – 27 тонна;
• Ҳиндистон – 2 тонна;
• Франция – 1,8 тонна.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 31 март куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2022 йил апрель-июль ойларида Қозоғистон Республикасидан 100 минг тонна 3-синф буғдойини (бир қисми ун) мақбул нархларда импорт қилиш ҳақида қарор қабул қилганди.
Жорий йилнинг 15 апрелидан эса Қозоғистон ун ва буғдой экспортига чеклов киритди. Ташқи савдо сиёсати ва халқаро иқтисодий ташкилотларда иштирок этиш бўйича идоралараро комиссия 15 апрелдан 15 июнгача буғдой ва ун экспорти учун квоталар жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилди. Буғдой квотаси ҳажми 1 млн тонна, ун учун - 300 минг тонна этиб белгиланди.
Ўзбекистоннинг асосий буғдой етказиб берувчилари қаторида бўлган Россия ҳам ушбу маҳсулот экспортига чеклов киритган.