Ўзбекистон 3 йилда Тожикистондан қанча электр энергияси сотиб олгани маълум бўлди

Жамият

image

Ўзбекистон 2018 – 2020 йилларда Тожикистондан 3,5 млн кВт соатга яқин электр энергиясини импорт қилган. Бу ҳақда “Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари” АЖ маълум қилди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон энергетика ҳамда сув ресурслари мувозанатини сақлаш, истеъмолчиларини электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш мақсадида 2018 йилдан бошлаб Тожикистон Республикасидан электр энергияси мавсумий импорт амалиёти йўлга қўйилган.

2018 йил апрель-сентябрь ойларида 1 480,9 млн кВт соат электр энергияси импорт қилинган. 2019 йил апрель-октябрь ойларида 1 425,1 млн кВт соат электр энергияси импорт қилинган. 2020 йил май-сентябрь ойларида 566,7 млн кВт соат электр энергияси импорт қилинган.

Асилда 2020 йилда 1 255,0 млн. кВт соат электр энергиясини импорт қилиш белгиланган, лекин Вахш дарёсининг суви 50 фоиз камайгани натижасида “Нурек ГЭС” сув омборида сув сатҳи пасайган ва Тожикистон томон мурожаатига асосан электр энергияси етказиб бериш қисман тўхтатилган.

Шунингдек, жорий йил май-сентябрь ойларида жами 1 430,0 млн кВт соат электр энергияси импорт қилиниши режалаштирилган.

Маълумот учун, Тожикистон Республикасидан ёзги мавсумда, яъни қишлоқ хўжалигида суғориш ишлари жадал олиб бораётган пайтда (мелиорация даврида) электр энергияси импорт амалиёти Ўзбекистонда сув ресурслари мувозанатини сақлаш учун муҳим бўлиб, кеча-ю кундуз — тўхтовсиз ишлайдиган иссиқлик электр станцияларида созлаш ва таъмирлаш ишларини олиб боришга шароит яратади. Бундай мавсумда Ўзбекистонда мавжуд гидроиншоотларда ҳам электр энергияси ишлаб чиқариш ҳамжи бирмунча ошади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Тожикистон электр энергияси

Баҳолаганлар

81

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг