Ўзбекистон 2,6 млн доза AstraZeneca вакцинасини олади
Жамият
−
04 Февраль 2021
3978Ўзбекистон COVAX дастури доирасида 2,6 млн доза AstraZeneca вакцинасини олади. Вакцинанинг бир дозаси нархи тахминан 3 долларни ташкил этади
COVAX дастури бўйича коронавирусга қарши вакциналар кам ва ўртача даромадли 92 мамлакатга июнь ойигача тақдим этилади. Бу ҳақда UNICEF сайтида маълум қилинди.
UNICEF тақдим этган жадвалга кўра, Ўзбекистон 2 млн 640 минг доза AstraZeneca/Oxford вакцинасини олади.
Аввалроқ, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев Ўзбекистон АҚШнинг Pfizer ва Германиянинг BioNTech компаниялари ишлаб чиқарган Comirnaty вакцинасидан ҳам олиб келишини маълум қилганди.
LiveБарчаси