Ўзбекистонга Pfizer ва BioNTech компаниясининг вакцинаси олиб келинади – Юсупалиев

Жамият

image

Ўзбекистонга АҚШ ва Германия компанияси ишлаб чиқарган коронавирусга қарши вакцина келтирилади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

“COVID-19” инфекцияси бўйича жаҳон тиббиётидаги эмлаш самарадорлиги бўйича клиник изланишлар, касаллик профилактикаси, мулоқотда бўлган шахсларни кузатиш, касалликнинг лаборатор ташхиcи ва сифат назорати, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси бўйича вазият, маҳаллий вакцинани яратиш тажрибаси, Ўзбекистонда илм-фан соҳасида эришаётган ютуқлар, улардан амалиётда фойдаланиш бўйича халқаро ҳамкорлик жараёнлари ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари – Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев ССВ Матбуот хизматига маълумот берди.

“GAVI (“Эмлаш ва иммунизация бўйича глобал алянс”) ташкилоти томонидан Ўзбекистон Республикаси COVAX (Коронавирус инфекциясига қарши эмлаш механизми)га аъзо давлатлар қаторига киритилганлиги маълум қилинган. 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ҳамкор ташкилотлар томонидан COVID-19 га қарши вакцинани амалиётга киритиш учун мамлакат аҳолисининг 20 фоизи миқдорида буюртма тайёрланиб, COVAX фондига юборилди”, дейди Баҳодир Юсупалиев. 

Амалдорнинг сўзларига кўра, ҳозирда GAVI ташкилоти билан ҳамкорликда Американинг Pfizer ва Германиянинг BioNTech компанияси томонидан ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши Comirnaty вакцинасини Ўзбекистонга 100 минг доза миқдорида олиб келиниши бўйича ишлар олиб борилмоқда.

“Pfizer/Biotech вакцинасини юқори совуқлик занжирига жиддий риоя этган ҳолда -70 ℃ ҳароратда сақлаш талаб этилади. Юртимизда -70 ℃ ҳароратни сақлайдиган музлатгичлар мавжуд ва хозирги кунда коронавирусга қарши эмлаш жараёнини пухта режалаштириш ва тиббиёт ходимларини махсус xавфсиз иммунизация шартлари бўйича тайёргарликдан ўтказиш, айниқса, вакцинатор, реаниматологлар ва бошқа тиббиёт ходимларини тайёрлаш ишлари бошлаб юборилди. 

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, юртимизда 2-8 ℃  ҳароратга мўлжалланган совуқлик занжири инфратузилмаси мавжуд бўлиб, бу тизим ЖССТнинг барча талабларига жавоб беради ва хавфсиз эмлаш амалиётини кафолатлайди”, дейди вазир ўринбосари.

Таъкидланишича, эмлаш жараёнига тайёргарлик кўриш мақсадида GAVI ташкилоти томонидан 17 та катта хажмдаги рефрижераторлар ва 206 та юк ташувчи минивен автотранспорт воситалари тақдим этилиб, мамлакатнинг ҳар бир ҳудуди ва туманига етказиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

вакцина

Баҳолаганлар

60

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг