Ўзбекистон 1 йилда қанча телефон импорт қилгани очиқланди
Жамият
−
13 Февраль
30772024 йилда Ўзбекистонга 4,2 млн дона мобил телефон импорт қилинган. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, Ўзбекистон 2024 йилда хориждан қиймати 374,5 млн АҚШ долларига тенг бўлган қарийб 4,2 млн дона мобил телефон импорт қилган.
Ўзбекистонга 2024 йилнинг 12 ойида энг кўп телефон импорт қилган давлатлар:
- Хитой – 3,4 млн дона;
- Вьетнам – 589,4 минг дона;
- Ҳиндистон – 113,6 минг дона;
- Гонконг – 46,1 минг дона;
- Бошқа давлатлар – 5,4 минг дона.
Маълумот учун, Ўзбекистонга 2023 йилда хориждан қиймати 240,1 млн AҚШ долларига тенг бўлган 3,4 млн дона мобил телефон импорт қилинганди.
Ўзбекистон 2023 йил мобайнида мобил телефонларни энг кўп импорт қилган давлатлар:
- Хитой – 3,1 млн дона;
- Вьетнам – 276,8 минг дона;
- Ҳиндистон – 37,2 минг дона;
- БАА – 7,8 минг дона.
Мобил телефонлар импорти 2024 йил билан солиштирилганда 800 мингтага ошган.
LiveБарчаси