Ўзбекистон ҳукумати аъзолари тасдиқланди
Жамият
−
21 Ноябрь
16801Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аъзолигига номзодлар лавозимларига маъқулланди. Бу ҳақда бугун, 21 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармони қабул қилинди.
Вазирлар Маҳкамаси таркиби қуйидагича:
- Очилбой Жуманиёзович Раматов – Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари;
- Жамшид Анварович Қўчқоров – Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири;
- Жамшид Абдуҳакимович Хўжаев – Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари;
- Зулайхо Бахриддиновна Маҳкамова – Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси;
- Лазиз Шавкатович Қудратов – Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири;
- Ботир Эркинович Зоҳидов – Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири;
- Иброҳим Йўлчиевич Абдураҳмонов – Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири;
- Шавкат Раҳимович Хамроев – Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири;
- Шерзод Саиджанович Хидоятов – Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири;
- Илҳом Рустамович Маҳкамов – Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири;
- Жўрабек Турсунпўлатович Мирзамаҳмудов – Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири;
- Бобур Фарҳодович Исломов – Ўзбекистон Республикаси тоғ-кон саноати ва геология вазири;
- Шерзод Хотамович Шерматов – Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири;
- Азиз Абдуқаҳҳорович Абдуҳакимов – Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири;
- Асилбек Анварович Худоёров – Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири;
- Хилола Ўктамовна Умарова – Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири;
- Конгратбай Авезимбетович Шарипов – Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири;
- Адҳам Илҳомович Икромов – Ўзбекистон Республикаси спорт вазири;
- Озодбек Аҳмадович Назарбеков – Ўзбекистон Республикаси маданият вазири;
- Акбар Жўрабоевич Тошқулов – Ўзбекистон Республикаси адлия вазири;
- Бахтиёр Одилович Саидов – Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири;
- Абдулла Ҳамидуллаевич Қўлдашев – Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири;
- Пўлат Раззақович Бобожонов – Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири;
- Баходир Низамович Қурбонов – Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар барча вазирларни лавозимига маъқуллади.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 114-моддасига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси ҳукуматининг бошлиғи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси таркибига ўз лавозими бўйича киради.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 20 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев томонидан мамлакат ҳукуматининг ўтган 5 йилликдаги фаолияти таҳлил қилиниб, эришилган ютуқлари сарҳисоб қилинган ва Бош вазирлик лавозимига Абдулла Арипов номзоди тақдим этилганди. Номзод ва ҳукуматнинг дастури кўриб чиқилгач, Бош вазир лавозимига номзодни маъқуллаш масаласи овоз беришга қўйилди. Яширин овоз бериш йўли билан депутатлар Абдулла Ариповни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимига маъқуллади. Шундан сўнг Абдулла Нигматович Ариповни Бош вазир лавозимига тайинлаш тўғрисида Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармони имзоланди.