“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК Сеулга чартер рейс амалга оширади

Жамият 2623
image

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси Жанубий Кореядаги Ўзбекистон фуқароларини олиб келиш учун чартер рейс амалга оширади.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 8 март куни Uzbekistan Airways авиакомпанияси HY3553/3554 рақами билан Сеулга чартер рейс уюштиради.

Чипталар олиш бўйича Ўзбекистон Республикасининг Сеулдаги элчихонаси ва Uzbekistan Airways авиакомпанияси ваколатхоналарига мурожаат қилиш мумкин.

“Барча саволлар бўйича, шунингдек, чипта сотиб олиш масаласида Ўзбекистон Республикасининг Сеулдаги элчихонасига ва “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпаниясининг ваколатхонасига қуйидаги рақамлар орқали мурожаат қилинг:

Ўзбекистон Республикасининг Жанубий Корея Республикасидаги элчихонаси: +822-574-65-54, +822-577-36-60

Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Сеулдаги ваколатхонаси: +822-722-68-56, +8232-744-37-00

Ушбу қатнов Жанубий Корея ҳудудида коронавирус билан боғлиқ вазиятнинг кучайиши туфайли амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда барча рейсларда хавфсизлик чоралари кучайтирилди. Ҳар бир ҳаво кемасида замонавий диагностика ва шахсий ҳимоя воситалари, зарур бўлган тиббий препаратлар, ҳамда вирусология соҳасидаги соғлиқни сақлаш ходимлари ва мутахассислари мавжуд.

Бу қатновнинг йўловчилари вақтинчалик жойлаштириш пунктига юборилади. Шу муносабат билан Тошкент шаҳар аэропортида йўловчиларни кутиб олмаслигингизни сўраймиз. Келиш вақти ҳақида қўшимча маълумот берилади.

Йўловчиларнинг вақтинча жойлаштириш пунктида туриши масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиология осойишталик агентлигининг бош қароргоҳига 71 276-49-66 телефон рақами орқали мурожаат қилинг”, дейилади авикомпания хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон коронавирус хавфи ортгани сабабли Жанубий Кореяга амалга ошириладиган рейслар сонини ҳафтасига бир мартагача қисқартирди. Унинг ортидан Сеул-Тошкент йўналишида амалга ошириладиган парвозлар жадвали эълон қилинди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 52
Рейтинг: 3
t
×