21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни этиб белгиланмоқда
Жамият
−
24 Март 2020
7997Аввал хабар берганимиздек, бугун, 24 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг учинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади.
Сенат аъзолари кун тартибидаги навбатдаги масала, яъни “Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини муҳокама қилди.
Маълумотларга кўра, 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни этиб белгиланмоқда.
Шундан кейин Сенат аъзолари “III ва IV даражали “Соғлом авлод учун” орденини таъсис этиш тўғрисида”ги ҳамда “Соғлом авлод учун” медалини таъсис этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларини ҳам муҳокама қилишди.
Ушбу қонунларда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва оммалаштириш, жисмонан соғлом ҳамда баркамол авлодни тарбиялашдаги алоҳида хизмат кўрсатган фуқароларни мукофотлаш назарда тутилган.