Ўзбек олимлари силга қарши дори ихтиро қилди

Жамият

image

Ўзбекистонда силга қарши “Биомайрин 600 мг” препарати яратилди. Уни Ўзбекистон Фанлар академияси (ЎФА) Биоорганик кимё институтида етакчи илмий ходими Ш. Шомуротов раҳбарлигидаги бир гуруҳ олимлар ихтиро қилишган.

“Ушбу препарат полигалактурон кислотаси (пектин) ва силга қарши препаратлар – изониазид, этамбутол ва рифампицин асосида олинган”, дейилади Фанлар академияси хабарида.

Мазкур препаратнинг афзаллиги шундаки, у макромолекуляр табиатга эга бўлиб, табиий полимер полигалактурон кислота макромолекуласига силга қарши изониазид, этамбутол ва рифампицин кимёвий боғлар воситасида боғланган.

Бунинг натижасида ушбу касалликка қарши бошқа препаратларга нисбатан организмга ножўя таъсири бир неча марта камайган ҳамда организмдаги самарали таъсир вақти бир неча бор ортган.

Таъкидланишича, препарат патоген ҳужайраларга ёъналтирилган таъсир коърсатади, силнинг турли штаммларига нисбатан юқори фаолликка эга.


Мақола муаллифи

Теглар

дори сил

Баҳолаганлар

221

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг