Ўзбек-қозоқ чегарасини демаркация қилиш тўлиқ якунланди

Жамият

image

Қозоғистон ва Ўзбекистон давлат чегарасини демаркация қилишни муваффақиятли якунлади. Бу ҳақда Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Айбек Смадияров маълум қилди.

Келтирилишича, давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисидаги шартнома 2022 йил 22 декабрда Тошкентда икки давлат раҳбарлари томонидан имзоланган ва икки мамлакат парламентлари томонидан ратификация қилинган. 

Ушбу шартноманинг кучга кириши Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги давлат чегарасини демаркация қилишнинг 19 йиллик жараёни тўлиқ якунланишини англатади. 

Узунлиги 2357 километр бўлган чегара 1301 та чегара белгиси билан белгиланади ва саккиз минг саҳифадан ортиқ демаркация ҳужжатида акс эттирилади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 28 март куни Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни имзолаган эди. Шунингдек, 2023 йилнинг 23 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг қирқ иккинчи ялпи мажлисида сенаторлар томонидан “Ўзбекистон-Қозоғистон Давлат чегарасини демаркация қилиш тўғриси”даги шартномани ратификация қилиш ҳақида”ги қонун маъқулланган эди. июнь куни Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасида Ўзбекистон – Қозоғистон Давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисидаги Шартнома ратификация қилишга оид қонунни имзолаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

демаркация Ўзбек-қозоқ чегараси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг