Ўзбекистон-Тожикистон давлат чегарасининг лойиҳа демаркацияси муҳокама қилинди
Local
−
27 September 2023 5659 1 minute
Кеча, 26 сентябрь куни Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрида Ўзбекистон-Тожикистон қўшма демаркация комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги йиғилиши якунланди. Бу ҳақда “Дунё” хабар берди.
Унга кўра, 19-25 сентябр кунлари Ўзбекистон-Тожикистон давлатлараро чегарасининг лойиҳа демаркация чизиғидан ўтиш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув конструктив ва дўстона руҳда ўтган.
Маълумот учун, аввалги учрашув 21-28 август кунлари Тошкентда бўлиб ўтган эди.
Акобир Сайидов
Live
All