Қирғизистон Тожикистондан қўлга тушган чегарачини қайтаришни талаб қилмоқда
Олам
−
09 Июль 2021
6275Тожикистонлик ҳарбийлар қирғизистонлик чегарачини ҳибсга олиб, ўзларининг ҳудудларига юборди. Бу ҳақда бугун, 9 июль куни Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) Чегара хизмати хабар берди.
“2021 йил 8 июль куни давлат чегарасининг Чашмагилдан довони яқинидаги қирғиз-тожик қисмида юз берган отишма пайтида МХДҚ Чегара хизматининг бир нафар ҳарбий хизматчиси тожик чегарачилари томонидан ушланиб, Тожикистон ҳудудига олиб кетилган”, дейилади хабарда.
МХДҚ маълумотларига кўра, ҳозирда икки давлатнинг чегара вакиллари “отишма содир бўлган жойда ва улар ушбу фактни текширмоқда”.
Ҳисоботда қайд этилишиса, қирғиз томони Тожикистондан ҳарбий хизматчини қайтариб беришни талаб қилган.
Аввалроқ Қирғизистон Чегара хизмати 8 июль куни давлат чегарасининг қирғиз-тожик қисмидаги Чашмагилдан довони ҳудудида чегара отряди “тожик ҳарбийлари томонидан кутилмаган ҳужумга учрагани” ҳақида хабар берганди. Қайд этилишича, отишма пайтида бир қирғиз ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлган ва “дастлабки маълумотларга кўра, тожик томонидан ҳам йўқотиш ва ярадорлар бор”.
Маълумот ўрнида, Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегара узунлиги тахминан 950 кмни ташкил қилади. Совет Иттифоқи қулаганидан кейин икки давлат чегарасида ўнлаб баҳсли участкалар пайдо бўлди. Демаркация ва делимитация бўйича музокаралар жараёни 2002 йилда фаол тарзда бошланди ва ўша вақтдан бери комиссиялар ва ишчи гуруҳларнинг икки юзга яқин йиғилишлари бўлиб ўтди.
Бироқ, баъзан маҳаллий аҳоли ўртасида зиддиятлар икки мамлакат чегараларида пайдо бўлиб, улар кўпинча қуролли тўқнашувларга айланиб кетади. Қирғизистон ва Тожикистон ҳарбийлари ўртасида сўнгги жиддий можаро жорий йилнинг апрель ойи охири — май ойининг бошларида содир бўлган. Ушбу тўқнашув оқибатда бир неча ўнлаб одамлар ҳалок бўлди, юздан зиёд киши яраланди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь