Ўзбекистон-Туркманистон чегарасини белгилаш бўйича яна музокаралар ўтказилди

Жамият

image

Ўзбекистон-Туркманистон демаркация (бирон-бир ажратувчи чизиқ ўтказилиши ва чегарани аниқлаш) комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 6-9 сентябрь кунлари Нукус шаҳрида Ўзбекистон-Туркманистон қўшма демаркация комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтган.

Учрашувда Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги давлат чегарасини демаркация қилиш бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг қўшма мажлисига тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама қилинган. Тадбир якунида эса тегишли баённома имзоланган.

Эслатиб ўтамиз, ишчи гуруҳнинг аввалги йиғилиши жорий йилнинг 5-11 июнь кунлари Туркманистоннинг Туркманобод шаҳрида бўлиб ўтган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркманистон демаркация

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг