Ўзбек футболи тарихида илк бор АПЛга футболчи трансфер қилинди

Спорт

image

Тошкентнинг “Пахтакор” клуби аъзоси Муҳаммадали Ўринбоев Англиянинг “Брентфорд” клубига ижарага берилди. Бу ҳақда “шерлар” матбуот хизмати хабар берди.

“Пахтакор” академияси тарбияланувчиси Муҳаммадали Ўринбоев фаолиятини АПЛ иштирокчиси “Брентфорд” клубида давом эттиради. Клублар ўртасидаги келишувга мувофиқ, у 30 июнга қадар “Брентфорд”да ижара асосида ўйнайди.

Ушбу муддатдан кейин эса Англия клуби Муҳаммадалини сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. Ўринбоев “Пахтакор”да 17 ёшга тўлмасдан ўз дебютини ўтказган ва ўз ёш тоифасида терма жамоа аъзоси саналади.


Мақола муаллифи

Теглар

Пахтакор Брентфорд Муҳаммадали Ўринбоев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг