Ўзбек боксчиси очиқ денгизда ғалабага эришди
Спорт
−
18 Апрель 2019
5084Аввалроқ ўзбекистонлик боксчи навбатдаги жангини очиқ денгизда ўтказиши ҳақида хабар берган эдик.
Профессионал бокснинг иккинчи ярим енгил (-55,34) вазн тоифасида фаолият олиб бораётган ўзбек боксчиси Абдурасул Исмоилов проф рингдаги навбатдаги жангини россиялик Александр Голубковга қарши ўтказди.
Япония ҳудудига қарашли очиқ денгизда яъни улкан яхтада ўтган бокс оқшоми Исмоилов учун омадли якун топди. 6 раундлик жангда у катта ташаббусга эга бўлиб, яққол устунлик билан, очколар ҳисоби бўйича ғалаба қозонди
Ушбу зафарли юриши орқали Исмоилов ўз ғалабалари сонини 5тага етказиб олди.
LiveБарчаси
Асад ҳокимияти ағдарилди.
08 Декабрь