Ўзбек боксчилари қандай “тойчоқ” минади? (2-қисм)
Спорт
−
22 Август 2023
20333Кеча QALAMPIR.UZ ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталарининг шахсий автомобилларига ҳам эътибор қаратиб, “Ўзбек боксчилари қандай “тойчоқ” минади?” номли мақола эълон қилган эди. Мазкур мавзу кўпчиликни қизиқтиргани сабаб таҳририят мухбири Шаҳзод Шукуров яна бир нечта ўзбекистонлик боксчиларга мурожаат қилиб, уларнинг қандай автомобилда юриши ҳақида ахборот олди. Тўпланган маълумотларга кўра, уларнинг аксарияти Mercedes-Benz автомобилларига қизиқади.
Абдумалик Ҳалоков – Gentra
Шу йили Тошкентда ўтказилган бокс бўйича Жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан Абдумалик Ҳалоковнинг ҳам танлови ҳозирча Gentra автомобили ҳисобланади. Эътиборлиси, Gentra’ни унга отаси совға қилган.
Ҳалоковга Mercedes-Benz русумидаги автолар ёқади. Айниқса, боксчи Mercedes G-Class”га жуда ишқибоз. Шунингдек, Ҳалоков Mercedes-Benz CLS, яъни халқ тилида Mercedes (banan) деб номланувчи “тойчоқ”ларни ёқтиради.
Лазиз Муллажонов – Monza
Тошкент шаҳри мезбонлик қилган бокс бўйича Жаҳон чемпионатининг чорак финалида икки карра Олимпия чемпиони, беш карра жаҳон чемпиони Хулио Сезар Ла Крузни мағлуб этиб, анча-мунча шов-шувларга сабаб бўлган Лазиз Муллажонов тез орада Chevrolet Monza автомобилини харид қилишни режалаштирган.
Муллажоновга ҳам яқин дўсти Абдумалик Ҳалоковга ўхшаб Mercedes-Benz автобрендининг машиналари маъқул. Айниқса Муллажоновнинг Mercedes G-Class ва Mercedes-Benz CLS русумларига меҳри бўлакча.
Шоҳжаҳон Эргашев – Malibu
Халқаро бокс федерацияси (IBF) камари учун мажбурий даъвогар бўлиб турган Эргашев Ўзбекистонда охирги русумдаги Malibu автомобилига эга. Эргашевга кўра, 3 ой олдин у аёлига Malibu совға қилган, бироқ рафиқаси машинадан ҳозирда фойдаланмаётгани учун спортчининг ўзи машинадан кундалик эҳтиёжлар учун фойдаланиб келади.
Эргашевнинг севимли автомобили эса Toyota Land Cruiser ҳисобланади. Спортчи Россияда яшаган вақтларида айнан шу русумдаги машинани сотиб олиб, 3 йил фойдаланган. Эргашев охирги вақтларда Москвага кам бораётгани боис, “Двухсотка”ни сотиб юборган.
“Мен учун энг зўр машина бу Toyota Land Cruiser, чунки у тез таъмирталаб аҳволга тушиб қолмайди. Мен Ўзбекистонда асосан тоғларга ва улоқ кўпкарига бораман. Мен борадиган жойлар учун “Двухсотка” айни муддао, дейди Эргашев.
Боксчининг Malibu’си автосалонда 419 миллион сўмга сотилмоқда, Toyota Land Cruiser эса аниқ бир русумига қараб 754 миллиондандан 1 миллиард 30 миллион сўмгача қийматга эга.
Баҳодир Жалолов – Toyota Land Cruiser Prado
Олимпия чемпиони, икки карра жаҳон чемпиони Баҳодир Жалолов ҳозирда профбоксдаги навбатдаги жангига тайёргарлик кўрмоқда. У 26 август куни нигериялик Онориоде Эҳвериемега қарши 8 раундлик баҳсда рингга кўтарилади.
Жалолов Toyota Land Cruiser Prado автомобилини 80 минг АҚШ долларига харид қилган. Спортчининг гаражида Toyota’дан ташқари Mercedes-Benz маркасидаги автомобиль ҳам бор. “Тойчоқ”нинг қиймати эса 150 минг долларни ташкил этади.
Токио-2020 Олимпиадасидаги ғалаба уичун боксчига Президент совғаси – Tahoe автомобили совға қилинганди. Ҳозирда ушбу совғадан Сурхондарёда, спортчининг яқинлари фойдаланмоқда.
LiveБарчаси