UZB белгили автомобиллар қоида бузса, жаримага тортилмайдими? 

Жамият

image

VSB, PPP, UZB, ZDF рақамли автотанспорт воситалари қоида бузса, уларнинг қайси ташкилотга тегишли эканидан қатъи назар жаримага тортилади. Бу хақда QALAMPIR.UZ’га Ички ишлар вазири ўринбосари Рустам Хотамов маълум қилди.

QALAMPIR.UZ мухбири Феруза Нажмиддинова VSB, PPP, UZB, ZDF давлат белгили автомобиллар қоида бузса, кўп ҳолларда ЙПХ ходими томонидан тўхтатилмаслиги ва жаримага тортилмаслиги сабабини сўради

“Ҳақиқатан ҳам айрим ҳолларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тегишли бўлган автомобиллар томонидан йўл ҳаракати қоидаларини бузиш кузатилади. 

Барча ҳуддуларда видеокузатув мосламалари бор. Йўл қоидаларини бузган ҳар қандай ҳайдовчи ва транспорт воситасига ЙПХ ходими томонидан чора кўрилмаса ҳам, қоидабузарлик кузатув камералари орқали қайд этилади ва жаримага тортилади”, дейди Хотамов

Вазир ўринбосари сўзида давом этар экан, VSB, PPP, UZB, ZDF белгили автотранспорт воситалари ҳаракат вақтида қоида бузган тақдирда ҳам тирбандликларда ЙПХ ходимлари томонидан улар учун йўл очиб берилиши сабабларини тушунтирди. 

“ЙПХ ходимлари VSB, PPP, UZB, ZDF белгили автотранспорт воситаларига йўл очиб беришларининг ҳам сабаби бор. Баъзида тезкор ходимларимиз томонидан жиноятчининг ортидан қувиш ёки фавқулодда вазиятларда тезкорлик талаб этилади. Aйнан шундай ҳолатда радиоалоқа воситалари орқали [уларни] огоҳлантирамиз ва йўл очиб бериш чоралари кўрилади. 

Ишонтириб айтишим мумкинки, вазирлик раҳбарияти бу масалаларга ўз муносабатини билдиради. Aгар керакмас вақтларда юқоридаги каби [VSB, PPP, UZB, ZDF] автотанспорт воситаларининг қоида бузиш ҳолатлари кузатилса, албатта, чора кўрилади”, дейди вазир ўринбосари Хотамов.

Шунингдек, у республика идоралари автомобилларига алоҳида, табақалаштирилган рақам бериш нима учун жорий этилганини айтди:

“Республиканинг ҳар бир идораларига рақам бериш тизими аввалдан жорий этилган бўлиб, бу тизим орқали вазирликларни белгилаш, уларни ажратиш мақсад қилинган”.


 


Мақола муаллифи

Теглар

жарима ЙПХ ходимлари UZB

Баҳолаганлар

422

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг