“Ўзавтосаноат” “растаможка” нархи осмондалигини тан олди
Жамият
−
09 Февраль 2022
14462Ўзбекистонда автомобиль импорти учун бож ставкаларини қайта кўриб чиқиш керак. Бу ҳақда “Ўзавтосаноат” раҳбари ўринбосари Азизбек Шукуров мамлакатда улов импорти учун бож юқори эканини тан олган ҳолда айтиб ўтган.
Айтиш жоизки, иқтисодчи Юлий Юсуповнинг автомобиль саноатидаги монополиянинг оқибатлари ҳақидаги мақоласида автомобиль импорти учун тўсиқлардан бири маҳаллий сертификатлаштириш эканлигини, қўйилган божхона тўловларидан воз кечиш кераклигини, сертификатлаш нархлари жуда қимматлиги, шунингдек “UzAuto Motors” АЖ истеъмолчиларнинг манфаатларига тажовуз қилиши ҳақида фикрларни келтириб ўтган.
Азизбек Шукуров эса мақоладаги ушбу фикрларга юзасидан ўзининг Linkedin’даги саҳифасида ёзган постида иқтисодчига бир нечта саволлар билан юзланган. Булар:
- Дунёнинг қайси мамлакатидаги автомобиль саноатида сертификация талаблари мавжуд эмас?
- Сизнинг-ча “сертификатнинг халқаро тан олиниши” нимани англатади?
- Жисмоний шахслар томонидан автомобилларни олиб киришда иқлим синовлари ўтказилмаслигини биласизми?
- “Ўзавтосаноат”даги коррупциялар бўйича сизда фактлар борми?
Қолаверса, Шукуров постида “UzAuto Motors” АЖ томонидан ишлаб чиқарилган автомобиллар нархи General Motors ишлаб чиқарадиган автомобиллардан пастлигини таъкидлаган.
“Масалан, Кореяда Chevrolet Spark 8 000 доллар ва ундан юқори, Nexia Мисрда 11 000 доллар, Cobalt Бразилияда тахминан 15 000 доллар ва ундан юқори”, деб ёзган у.
Маълумот учун, Ўзбекистонда “UzAuto Motors” АЖ монополияси сўнгги вақтларда айниқса кескин танқид қилинмоқда. Бунга компания истеъмолчиларга автомобилларни вақтида етказиб бера олмаётгани етмагандек, энди магнитоласиз етказиб бераётгани сабаб бўлмоқда. Бу ҳали ҳаммаси эмас, “UzAuto Motors” энг оммабоп моделлар учун шартномалар тузишни тўхтатиб қўйган.
LiveБарчаси