Автомобиллар учун “растаможка” нархи пасайтирилмоқда

Жамият

−

image

Ўзбекистонда айрим тоифадаги машиналар учун божхона тўловлари кескин камайтирилади. 

Бугун, 16 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган “Аҳолининг енгил автотранспорт воситаларига бўлган эҳтиёжини қондириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорда келтирилган.

Ҳужжатга кўра, ишлаб чиқарилганига 1 йилдан ошмаган, двигатель ҳажми 1 200 см кубдан юқори бўлмаган янги енгил автотранспорт воситалари (ТН ТИФ коди 8703 21 10, 8703 22 10 ва 8703 31 10) учун 2026 йил 1 январга қадар қуйидаги божхона божи ставкалари белгиланмоқда:

1000 см кубгача – 0% (амалда – 15 фоиз + 0,4 АҚШ доллари/куб см);

1000-1200 см куб – 5% (амалда – 15 фоиз + 0,6 АҚШ доллари/куб см).

Натижада двигатель ҳажми 1000 см кубгача бўлган автомобиллар учун божхона тўловларининг жами миқдори амалдаги 39-43 фоиздан 19-23 фоизгача, двигател ҳажми 1000-1200 см куб бўлган автомобиллар учун эса 44-52 фоиздан 30-36 фоизгача камаяди.

Муҳсинжон Умурзоқов


Мақола муаллифи

avatar

.

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг