“Ўзавтосаноат” раисига янги ўринбосар тайинланди

Жамият 2585
image

Сардор Тожиев “Ўзавтосаноат” акциядорлик жамияти раисининг янги ўринбосари этиб тайинланди. Корпоратив маълумот ягона порталидаги маълумотлар шундан дарак беряпти.

Сардор Тожиев компания бошқаруви раисининг (Шавкат Умурзоқов) ривожлантириш ва маркетинг бўйича ўринбосари бўлди.

Сардор Тожиев бунгача “Ўзавтосаноат” тизимида Стратегик режалаштириш бошқармасини бошқарган.

Маълумот учун, “Ўзавтосаноат” раисининг ривожлантириш ва маркетинг бўйича аввалги ўринбосари Умиджон Салимов ўтган йилнинг январида Иқтисодиёт ва саноат вазири ўринбосари лавозимига ўтганидан бери (Салимов 2019 йилнинг июлида “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган) бу лавозим бўш қолаётганди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 74
Рейтинг: 3.1
t
×