“Ўзавтосаноат”нинг 14 та ташкилотдаги улушлари сотувга чиқарилади
Ўзбекистон
−
13 Январь 2021 9405 1 дақиқа
Хорижий мутахассислар иштирокида “Ўзавтосаноат” АЖ фаолиятини трансформация қилиш офисини ташкил этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида машинасозлик тармоғини трансформация қилиш ва соҳада рақобатни ривожлантириш масалалари бўйича ўтказилган йиғилишда айтиб ўтилди.
Ушбу жараёнларда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги етакчи бўлиб, ишларни мувофиқлаштиради.
Йиғилишда тармоқда рақобат муҳитини ривожлантириш учун компания таркибидаги эҳтиёт ва бутловчи қисмлар ишлаб чиқарадиган 23 та корхонани хусусийлаштиришга тайёрлаш лозимлиги қайд этилди.
“Ўзавтосаноат”нинг асосий фаолиятига боғлиқ бўлмаган 14 та ташкилотдаги улушларини сотувга чиқариш вазифаси юклатилди.
Live
БарчасиБААдаги ЙТҲда 14 киши ҳалок бўлди
13 Ноябрь